Хайдарова Гавхар Саидахматовна

Хайдарова Гавхар Саидахматовна

2002 йилда 2-чи Тошкент Давлат Тиббиёт институтини тамомлаган.

2002 йилдан 2005 йилгача 2-чи ТошДавТИ Лор касалликлар кафедрасида Отоларингология мутахассислиги бўйича магистратурада ўқиган.

2005 йилдан 2008 йилгача ЛОР касалликлар кафедраси аспиранти бўлган.

2008 йилда: Орттирилган карликда қулоқдаги шовқинни ташҳислаш ва даволаш («Диагностика и лечение шума в ушах при приобретенной тугоухости») мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган.

2008 йилдан 2017 йилгача Тошкент Тиббиёт академиясининг ЛОР-касалликлар кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган.

2017 йилда году: «Разработка дифференциально-диагностических критериев и способов реабилитации детей с сенсоневральной тугоухостью мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган.

2017 йилдан Ташкент тиббиёт академиясининг Отоларингология ва стоматология кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

2016 йилда Россиянинг Федерал биология-тиббиёт агентлиги (ФМБА) Отоларингология Марказида т.ф.н. Осипенко Екатерина Владимировна раҳбарлигида фониатрия ва фонопедия асослари бўйича малака оширган.

2018 йилнинг май-июн ойларида Есон Овоз Марказида (Жанубий Корея) стажировка ўтган.

2018 йилнинг ноябр-декабр ойларида т.ф.н.Р.Гашимли раҳбарлигида А.Алиев номидаги шифокорлар малакасини ошириш Озарбайжон Давлат Институти ва «Voice Dr  Ses klinikasi» марказида малака оширган.