bernafon
Nevara 1 – қулоқ орқасига ўрнатиладиган эшитиш аппарати

Nevara 1 – қулоқ орқасига ўрнатиладиган эшитиш аппарати

Сифатли эшитиш аппаратлари дунёсига киришга имкон берувчи 1-тоифа аппаратлари. Улар, шовқинли вазиятда товушларни табиий қабул қилиш ва нутқ аниқлигини таклиф қилади. Ҳамёнбоп нархларда эшитилишнинг яхши сифати ва замонавий технологияни қидирадиган одамлар учун ажойиб танлов. Процессорнинг каналсиз технологияси туфайли ҳар қандай товушли вазиятларда товушнинг юқори сифати. Табиий ва аниқ кучайтириш, атрофдагилар билан мулоқотни осонлаштиради.

 

NEVARA 1 туридаги эшитиш аппаратлари

Бернафон юқори сифатли, ноёб ва ишончли эшитиш аппаратларини ишлаб чиқди. Nevara ҳам бундан истисно эмас. Енгил ва оғир даражадаги эшитиш қобилиятини йўқотишлар учун товуш босимининг чиқиш даражаси (ВУЗД) 125 ва 137 дБ оралиғида.

Барча янги кучли қулоқ орқасига ўрнатгичлар (заушины), мураккаб эшитиш вазиятларида катта кучайтириш зарур бўлган одамлар учун жуда ҳам идеал ҳисобланади. Кўп акустик опцияларга эга бўлган замонавий эшитиш аппаратлари, қулоқ орқасига ўрнатиладиган аппаратларни созланишини осонлаштиради ва фойдаланиш жараёнини қулайлаштиради.

Nevara эшитиш аппаратлари қўшимча қулайлик ҳамда дастурларни алмаштириш ва баландлик даражасини ўзгартириш аниқлиги учун RC-N масофавий бошқарув билан мослаштирилган. Шунингдек улар, Сиз ва Сизнинг беморларингизга аппаратларни созлаш жараёнини янада содда ва қулай қилувчи Fitting LINK симсиз дастурлаш интерфейсига ҳам мослаштирилган. Nevara – ажойиб базавий афзалликлар ва масофадан бошқариш имкониятига эга бўлган эшитиш аппаратлари оиласи. Моделларнинг кенг мутаносиблиги (палитраси): қулоқ орқасига ўрнатиладиган, қулоқнинг ичига ўрнатиладиган ва қулоқдаги ресиверли аппаратлар Сиз ва Сизни беморларингиз учун жуда кўп вариантларни таклиф этади. AFC Plus, ANR Plus, Speech Cue Priority™ ва йўналтирилганлик хусусиятлари энди базавий тоифага киритилган. Ва яна тез ҳамда содда созланиши беморларнинг тезда қаноатланишларига ёрдам беради.

Nevara – бу: товушларни, айниқса нутқни нисбатан аниқроқ эшитиш ва тушуниш каби базавий талабларни бажарувчи эшитиш аппаратлари. Nevara билан хаёт муаммосиз.

Каналсиз рақамли ноёб Бернафон процессори ва синалган Audio Efficiency™ технологияси Сизга, ўзингизни ҳар куни максимал даражада қулай ҳис этишингиз учун барча зарур товушларни эшитишга ёрдам беради.

Nevara аппаратларининг самарали ҳусусиятлари Сизнинг максимал қулайлигингиз учун ёқмайдиган хуштак ва асабийлаштирувчи ташқи шовқинни нивелирлаш имконини беради.